Мухри нубувват ҳақида
— Ва алайкум ассалом! Тўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қайтиб пайғамбарлик йўқ. У кўрган ҳол бўлиши мумкин, лекин пайғамбарлик муҳри бўлиши мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни энг охирги пайғамбар деб эътиқод қилишимиз шарт. Акс ҳолда иймондан чиқилади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади:
مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَكِن رَّسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا
40. Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
Эй одамлар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабга уйлангани учун, «Муҳаммад ўз ўғлининг хотинига уйланди», деб бўҳтон қилманглар. Чунки
«Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас».
Жумладан, Зайнабни талоқ қилган Зайд ибн Ҳорисанинг ҳам отаси бўлган эмас. Зайднинг отаси Ҳориса ибн Шурҳабийлдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд талоқ қилган Зайнабга Аллоҳнинг амри ила, жоҳилият ҳукмини ботил қилиш учун уйландилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жоҳилият ҳукми бўйича Зайдни асраб олишлари ҳам Аллоҳ ирода этган ҳикмат ила шу одатни йўқ қилиш учун бўлган эди. Ҳеч қачон у зотга Зайд ўғил бўлган эмас. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч ким ўғил бўлган эмас. Ул зот эса ҳеч кимингизга ота бўлган эмас.
«Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир».
Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳамма учун юборган Расулидир. Ул зот пайғамбарларнинг сўнггисидир, ундан кейин ҳеч бир пайғамбар келмас.
«Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир».
Ана ўша ўта билиши асосида тасарруф қилади. Ушбу масалада ҳам ана ўша билими ила тасарруф қилди. Эҳтимол, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари турмагани ҳам ҳикматлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа онамиздан Қосим, Тоййиб, Тоҳир исмли ўғиллар кўрганлар, аммо уларнинг ҳаммаси кичиклик пайтларида вафот этган. Марям Қибтиядан Иброҳим исмли фарзанд кўрганлар, у эмизикли пайтида вафот этган. Хадийжа онамиздан тўртта қизлари бўлган: Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум ва Фотима онамиз. Улардан учтаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин дунёдан ўтганлар. Фақат Фотима онамизгина у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ой кейин вафот этганлар.
Пайғамбарларнинг сўнггиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фарзанд бобида мазкур ҳолатнинг жорий қилиниши Аллоҳ таолонинг ҳикматидандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг Расул ҳам, Набий ҳам келмаслиги аниқ. Ким бунга хилоф эътиқод қилса, кофир бўлади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнгги пайғамбар эканликларининг хабарини берган ушбу ояти каримани тасдиқловчи кўплаб ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», – дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен Аллоҳнинг наздида набийларнинг сўнггисидирман», – деганлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!
Мухри нубувват что это
Муҳри нубувват ҳақида
15. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу дедилар: Холам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига олиб бордилар ва дедилар: Ё Расулаллоҳ, ҳамширамнинг ўғли бемор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг бошимга қўлларини суркаб қўйдилар ва менинг учун баракат дуосини ўқидилар, кейин таҳорат қилдилар. Мен таҳоратдан қолган сувларидан ичдим ва орқа тарафларига ўтиб турдим. Шу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки елкаларининг ўртасида нубувват муҳрини кўрдим. Қарасам, у нарса пашшахонанинг тугмаси каби экан (Баъзилар бу маънони каклик тухумига ўхшаган бир нарса экан, деганлар).
16. Жобир ибн Самра розияллоҳу анҳу дедилар: Мен муҳри нубувватни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки елкаларининг ўртасида кўрдим, у кабутарнинг тухуми каби бир зиёда гўшт экан. Ранги қизилга мойил экан.
17. Румайса розияллоҳу анҳо дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундоқ яқин турдимки, ҳатто агар хоҳласам, икки елкаларининг ўртасидаги муҳри нубувватни ўпа олар эдим, Саъд ибн Маоз розияллоҳу анҳу ўлган кунлари дедиларки, бу зотнинг вафоти учун Аллоҳ таолонинг арши ҳаракатга келди.
19. Бурайда розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ташриф қилганларида, Салмон Форсий розияллоҳу анҳу у кишига бир дастурхон келтирдилар. Унда янги пишган хурмолар бор эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эй Салмон, бу нима? Салмон дедилар: Бу ўзларига ва саҳобаларига садақадур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Буни бу ердан ол, биз садақа емасмиз Салмон уни олдилар. Эртасига яна шунча хурмо келтирдилар. Уни ҳам ҳузурларига қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Бу нима, эй Салмон? Салмон дедилар: Ё Расулаллоҳ, бу ўзлари учун ҳадядур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига дедилар: Қўл узатинглар. Кейин Салмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидаги муҳри нубувватга назар солдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирдилар. Салмон розияллоҳу анҳу ўзлари Бани Қурайза яҳудларининг ғуломи эдилар. У кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сотиб олдилар, яъни хўжаларидан озод этилишларига сабаб бўлдилар ва озодликларига кўп дирҳамлар сарфланди ва Салмон ҳожалари учун уч юз хурмо дарахтини кўчат ўтказиб беришлари ҳам шарт қилинган эди. Улар мева қилгунча хабар олиб турсинлар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан ўша хурмо дарахтлари кўчатларини ўтқаздилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан тамоми дарахтлар ўша йил мева берди. Лекин бир дарахт гул ҳам очмади. Текширилгач, маълум бўлдики, уни Умар розияллоҳу анҳу ўтқизган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кўчатни олиб ташлаб, ўзлари бошқа ўтқизган эдилар, кейин мева берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан тамоми дарахтлар бемавсум экилса ҳам ҳаммаси ҳосилга кирди.
20. Абу Назра дедилар: Мен Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳри нубувватлари ҳақида савол қилдим. Дедиларки, муҳри нубувватлари орқаларида бир бўлак кўтарилган гўшт эди.
21. Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу дедилар: Мен бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бир жамоат ўрталарида ўтирган эканлар. Мен орқаларидан шундоқ айландимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг нима учун айланганлигимни билиб, муборак ёпинчиқларини орқаларидан туширдилар. Мен муҳри нубувват ўрнини икки елкаларининг ўртасида кўрдим. У гуё бир муштдек бўлиб, атрофида баданга тошадиган нўхатдек доналар каби холлар бор экан. Кейин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига ўтдим ва дедим: Ё Расулаллоҳ, Аллоҳ таоло ўзларини мағфират килсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Сенга ҳам мағфират насиб этсин. Ўтирганлар дедилар: Расулуллоҳ сенинг учун дуои мағфират қилдиларми? Мен дедим: Ҳа, менинг учун ҳам ва сизлар учун ҳам деб бу оятни ўқидим “Ва мағфират талаб қилинг, ўзингиз учун ва мўмин эрлар ҳам, мўмина аёллар учун ҳам” (Муҳаммад, 19).
“Шамойили Муҳаммадия” китобидан
Мухри нубувват что это
В наши дни в неарабских языках утвердилось употребление одного слова со значением «пророчество» вместо арабских слов нубувват и рисалат, имеющих разные значения, а словом «пророк» стали заменяться арабские слова набий и расул.
Вероятно, так произошло из-за того, что эти два слова кажутся очень близкими по значению. Так и есть. Но в действительности, в арабском языке, избранном Всевышним Аллахом для Священного Куръана, эти два слова имеют свои значения с тонкими оттенками.
Лексически слово нубувват происходит от наба — «донести важное известие» и от нубу — «возвышение».
Таким образом, нубувват — пророчество — это достижение известия путем вахий от Всевышнего Аллаха до человека, избранного Им Самим среди Своих рабов.
Следовательно, набий — пророк — это человек, который получил от Аллаха важное известие и который возвышен в положении.
Слово рисалат согласно словарю имеет значение «посылание чего-либо с благосклонностью и любезностью». Словом рисала(т) у арабов обозначались также отправленные кому-нибудь письма. А послы и посланники, направленные со стороны кого-либо, называются расул.
Исходя из этого, определенный свод религиозных указаний и учений, посланный Всевышним Аллахом, называется рисалат (послание). А посланец, которому Аллах повелел обучить людей этому посланию, называется расул (посланник). Сама же миссия посланника — посланничество, также называется рисалат.
Из вышеупомянутых значений следует, что существует разница между набий и расул, то есть между пророком и посланником. Улемы указали на эти отличия до тончайших подробностей.
Из книги Суннитские Вероубеждения.
Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф.
Первое послание Ислама содержало Таухид, Нубувват и Имамат Али (А)
Пророк (С) начал сообщение своего Откровения людям в так называемый «йауму ддар», когда он собрал своих ближайших родственников и объявил им три основы Ислама, на которых тот стоял и будет стоять до Судного Дня: Таухид (Единобожие), свой Нубувват (Пророчество) и Имамат Али (А):
«О, род Абд уль-Муталлиба! Я – предостерегающий для вас от Аллаха и вестник от Него. Я пришел к вам с ближним и будущим миром: так послушайте, подчинитесь и встаньте на прямой путь! И мой брат и заместитель будет моим наместником и наследником после меня и халифом среди моих людей».
(«Манакиб Али ибн Аби Талиб», сура «Худ», исследование Абдурраззака Мухаммада; «Акмаль уд-дин», том 6, С. 340; Тафсир «Бурхан», том 4, С. 190; «Бихар», том 80, С. 360).
И сказал Али (А): «Это я». И сказал Пророк (ДБАР): «Ты».
(«Маджмуа ззаваид» Хейсами, Бейрут, том 8, С. 302; «Канз уль-уммаль» Хинди, Бейрут, том 13, С. 364; «Тарих» Табари, Бейрут, том 1, С. 542-543; «Шавахиду ттанзиль» Хакима Хаскани; «Нахдж уль-хакк» Алламе Хилли, С. 214-224).
И в других источниках приведено, что сказал господин людей Мухаммад (ДБАР) в день дар (йауму ддар) – день провозглашения послания своим родственникам:
«Алийун халифати ва вариси ва васи ва вазири мин баади».
«Али – мой халиф, мой наследник, мой преемник и мой наместник после меня».
(«Сунан» Нисаи, том 5, С. 113, Бейрут; «Тарих» Табари, том 1, С. 1171—1172; «Тарих демешк» Ибн Асакира, том 1; «Тарих» Ибн Асира, том 2, С. 222; «Шарх» Ибн Аби Хадида, том 3, С. 263; «Канз уль-уммаль» Хинди, том 10, С. 100, 110 и 116; «Сира Халабийа», том 1, С. 280. Интересно, что в «Тарих» Ибн Касира, том 3, С. 39, слова Пророка вырезаны, и там просто стоит: «Он сказал то-то и то-то»).
И то же самое господин посланников Мухаммад (ДБАР) повторил относительно Имамата Али (А) в самом конце своей пророческой миссии, в день Гадир, перед общим собранием всех мусульман.
Таким образом, пророческая миссия Мухаммада (ДБАР) открывается и заканчивается одним и тем же посланием об Имамате и халифате Али (А).
Но насибиты из рода Омейядов — да проклянет их Аллах! — попытались отнять это место у Али (А) и его потомков и закрепить халифат и вилаят в своем семействе. С этой целью они уничтожали хадисы об Али и Ахль уль-Бейт (А), заменяя их подложными хадисами о достоинствах некоторых сподвижников и первых «халифов». Как сегодня делают то же самое ваххабиты, то есть дети Омейядов, названных «проклятым деревом» в Коране. Однако, как бы они ни пытались погасить свет истины, Аллах распространит Свой свет.
В «Сунан» Нисаи читаем:
«Кала ннаби фи али анта васии фи ахли ва халифати фи уммати».
«Сказал Пророк об Али: ты — мой преемник среди моих людей и мой халиф в моей умме».
(Хадис сахих: в «Сунан» Нисаи, том 5, С. 113, Бейрут; а также: «Тарих Демешк», том 42, С. 42; «Лисан уль-мизан», Ибн Хаджар, том 3, С. 283; «Мизан уль-иатидаль» Захаби, том 2, С. 3; «Маджмуа ззаваид», том 8, С. 205; «Камиль», Абдуллах ибн Ади, том 4, С. 229).
И Посланник (ДБАР) сказал об Али (А): «Ты – повелитель всех верующих после меня, а после тебя – мой сын Хасан, а потом Хусейн, а после него – девять из потомства моего сына Хусейна, один вслед за другим, и Коран – с ними, и они – с Кораном, и они не отделятся от него и он не отделится от них, пока не присоединятся ко мне у источника». И все сказали: «Да, мы слышали это и свидетельствуем, что ты донес это до нас».
(«Фараиду симтейн» Ибрахима Хамвини, том 5, С. 33, хадис 23; «Тафсир» Кумми, том 1, С. 283; «Гайату ль-марам» Алламе Бахрани, С. 260-263).
И Посланник сказал: «Поистине, Али – от меня, и я – от Али. И он – повелитель всех верующих после меня».
(«Сахих» Тирмизи, том 5, С. 296, том 5, С. 633, глава «Манакиб Али», хадис 3796; «Мустадрак» Хакима, том 3, С. 110, том 2, С. 430, где он говорит: «Этот хадис – сахих», глава «Хасаис фазаилу амири ль-муминин»; «Муснад» Ахмада, том 5, С. 356 и том 5, С. 347; «Канз уль-уммаль», том 11, С. 608, хадис 2579 и том 15, С. 117; Табарани также приводит его в «Аль-Кабир», глава «Манакиб амири ль-муминин», том 2, С. 388; «Дарр уль-мансур», хадис 18215; «Тарих Демешк», том 1, С. 360; «Манакиб» Джаварезми Ханафи, С. 79; «Фатх уль-кадир», том 4, С. 263; «Шарх уль-ахбар», Кази Магреби, том 1, С. 94; «Асад уль-габа», том 4, С. 27; «Ас-сунна» Ибн Аби Асима, С. 550; «Сунан» Бейхеки, том 9, С. 225).
Посланник Аллаха (ДБАР) также сказал: «Имамов после меня – двенадцать. Девять из них – их потомков Хусейна, и девятый из них – Махди».
(«Камаль уд-дин», С. 73; «Бихар», том 39, С. 229; «Китабу ль-арбаин», Мухаммад Тахир Ширази, С. 470-471).
Абу Наим передает от Ибн Аббаса, что Пророк (ДБАР) сказал: «Кто хочет жить, как я, и умереть, как я, и поселиться в райском саду, что насадил мой Господь, – пусть следует за Али после меня и подчиняется его вилаяту, и следует за Имамами после меня. И они – из моего потомства, сотворены из моей глины, наделены пониманием и знанием. Так горе же тем из моей уммы, кто отрицает их достоинства и разрывает связь с ними! Аллах не дарует таким мое заступничество».
(«Йанабиу ль-мауда», Кандузи Ханафи, том 1, С. 380, глава 43 – «Счастье тех, кто любит Али»; «Халийату ль-аулия», Абу Наим, том 1, С. 86; «Шарх» Ибн Хадида, том 2, С. 450).
И Пророк (ДБАР) сказал: «Али по отношению ко мне подобен Харуну по отношению к Мусе, только что после меня не будет пророка».
(«Сахих» Бухари, том 4, С. 208, Бейрут, глава «Манакибу ль-мухаджирин» и том 5, С. 129, глава «Газавати табук»; «Сахих» Муслима, том 7, С. 120, глава «Фазаилу Али», Бейрут; «Сунан» Ибн Маджа, том 1, С. 43, глава «Фазль Али», «Сунан» Тирмизи, том 5, С. 302, глава «Манакибу Али»; «Фазаилу ссахабати» Нисаи, С. 130, глава «Фазаилу Али»; «Мустадрак» Хакима, том 2, С. 337; «Муснад» Ахмада, том 1, С. 170; «Сунан» Бейхеки, том 9, С. 40, глава «Ма Али ль-вали мин амри ль-джейш», а также многие другие источники).
Из всего это следует, что первое же послание, которое доносил Пророк (ДБАР) до людей, состояло в провозглашении Имамата Али (А) наряду с Таухидом и собственным Нубувватом. Таким образом, эти три основы веры связаны друг с другом, и никогда не отделятся друг от друга. Утративший Имамат Али (А) тем самым утратил Нубувват, а утративший Нубувват тем самым утратил и Таухид.
Нубувват муҳри
Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Холам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у Зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнгра у Зот таҳорат қилдилар. Мен у Зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги, худди қора уйнинг тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқа томонларида кабутарнинг тухумидек муҳрни кўрдим». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кураклари орасидаги муҳр—кабутар тухумига ўхшаш қизил ўсимта эди», дейилган. Осимдан, у Абдуллоҳ ибн Саржисдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у Зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим». Осим: «Мен унга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да, сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек нубувват муҳриларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди. Муслим ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ривоятларда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалги самовий китобларда зикри келган пайғамбарлик аломатларидан бири– нубувват муҳрилари ҳақида ҳар ким ўз кўрганини ривоят қилмоқда. Арабчада «хотимин нубуввати» дейиладиган бу аломат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган ўсимта эди. Унинг устида баданга тошадиган қизил рангдаги тошма бор эди. Кўпчилик, хусусан, аввалги самовий китоблардаги охирзамон пайғамбари ҳақидаги маълумотлардан хабардор кишилар у Зотнинг нубувват муҳриларини кўриб иймонга келишган.





